Тарих
Коракалогистон Республикаси Амударё тумани
«Амударё пахта тозалаш» акациядорлик жамиятининг
Т А Р И Х И
«Амударё пахта тозалаш» акциядорлик жамиятининг келиб чикиши:
Амударё туман Мангит шахрида энг биринчи завод 1900 йилда вужудга келиб, рус бой савдогарлар ака-ука Крафтларнинг фирмаси курган. Сунгра Амударё туман Мангит шахрида 2 та завод пайдо булди, булар Хивалик Мухаммад Вафо Бакколов ва унинг иниси Абдулла Бокколовларнинг заводлари эди. Хитой беклигида Кодирбойнинг заводи курилди. Амударё туман Мангит шахри худудида жами 4 та завод бор эди. Шу тарика Хоразм Россия подшолигининг пахта саноати учун махсулот етказиб берувчи асосий улкалардан бирига айланди. 1916 йилгача Хива хонлигида рус савдо-сотик капиталига карашли 30 та пахта тозалаш заводи (улардан 4 таси Мангитда) , 3 ёг заводи ва купгина хунармандчилик корхоналари ишлаб турган.
Крафтларнинг заводида дастлаб 2 та джин машинаси, 10 джинчи(махаллий одамлар джинчиларни «жийикчи» деб аташар эди) ишлади. 1913 йилдан ога-ини Крафтлар джинларни харакатга келтирувчи техника урнатдилар. У нефт билан юргизилувчи двитель эди. Унинг махсус тасма билан айлантирилиши джинларнинг айланиши учун кувват берарди. Булар тугрисида кариялар шундай хикоя киладилар: Авваллари йирик бой ва ер эгаси Кодирбой булгувчи эди унинг Хитиойдаги пахта заводига ут куйилиб, вайрон булгач, ортиб колган пахталарини Крафтларга бериб, кейинчалик хам уларни пахта билан таъминлаб турди. Рус подшилиги кулатилгач, Крафтлар узлари алокада булган Кодирбой билан яширинча савдолашиб, унга уз заводларини топшириб кетадилар. Заводда рус ишчилари ишлаб коладилар ва 1920 йилда Хоразм Халк Республикаси урнатилиб Кодирбой бошкараётган Мангит пахта тозалаш заводи 1924 йилда давлат карамогига утказилди. Шу вактда ишлаб чикаришдаги деярли барча ишлар кул кучи билан, юк ташиш ишлари эса хукиз аравалар ёрдамида бажарилган. Заводнинг ишлаб чикариш куввати йилига 6000 тонна пахта кайта ишлашни ташкил килган 1925-1930 йилларди пахта заводига янги техника, машина ва (ускуна) агрегатлар олиб келиниб, кайта жихозлаш ишлари утказилган.
1954 йил завод электрлаштирилган. 1959 йилда завод ишлаб чикариш технологик жараёни кайта таъмирланиб, асосий цехга 4 дона ХДД маркали янги джин, линтерлаш цехига 3 съёмда ишлайдиган 18 та линтер машиналари урнатилиб ишлаб чикариш куввати сезиларли даражада оширилиб 2500 тонна пахтани кайта ишлашга мослаштирилди. 1966 йилдан заводнинг ишлаб чикариш куввати 46,5 минг тонна пахтани кайта ишлашга етказилиб, шу йил 16501 тонна пахта толаси, 2047 тонна момик ишлаб чикарилди. Бу курсаткичлар Мангит пахта заводининг ютукларидан бири эди. Завод 1960-70 йилларда туманда хар йили етиштирилиб турган 45-50 минг тонна пахтани кайта ишлаб улгурди ва Узбекистон пахта тозалаш заводлари ичида олдинги уринлардан бирига чикди.
1979 йилда джин, куритиш-тозалаш цехи ва иккиламчи махсулот (момик ва улик тола) пресслаш цехида рекострукция ишлари бажарилди.
Бу йилларда завод ишлаб чикариши иктисодий курсаткичлари Республика микёсида заводлар ичида иш самарадорлигини ошириш буйича бир канча яхши натижаларга эришганлигини хисобга олиб, Марказий комитети Давлат Енгил саъноат Минстрлиги касаба уюшмаси Марказий кумитаси, Пахта тозалаш Минстрликларининг Диплом мактов ёрликлари, Кизил байрок, Эсдалик совгалари ва пул мукофотлари билан бир неча бор мукофотланди.
1994 йил декабрь ойидан очик турдаги «Амударё пахта тозалаш» акциядорлик жамиятига айлантирилган. 1999 йилда заводда кайтадан таъмирлаш ишлари утказилиб, ишлаб чикариш жараёни киска технологик занжирга утказиш ишлари бошланиб 2001 йилга келиб тугалланди.
Бунинг натижасида ишлаб чикаришда банд булган ишчилар сони 30-35 фоизга кискартирилди.Эл энергияси 25-30 фоизга иктисод килинди, техника ва ёнгин хавфсизлигига эътибор кучайди, чикитлар камайиб махсулот сифати яхшиланди. Шунинг билан бирга шовкин ва хаводаги чанг микдори камайтирилди
Заводнинг ташки куринишлари ва ишлаб чикариш цехлари хозирги замон талабларига жавоб берадиган холатига келтирилиб эстетик холати яхшиланди ва ишлаб чикариш самарадорлиги усиши билан бир каторда махсулот сифати хам яхшиланди. Бунинг натижасида 2001 йилда «Сифат ва технология» Ютуклари буйича Халкаро «Европа Арки» мукофоти билан такдирланди.
2006 йил 3ХХД маркали жин машинаси урнига ДП-130 маркали жин машиналарига урнатилди. 2014 йилда заводимиз Реконструкция ва модернизация килиниб шахар ташкарисига чикарилиб ОК-ОЛТИН ОФЙга кучирилди Хозирги кунда «Амударё пахта тозалаш» акциядорлик жамияти хозирги замонавий талаблабларига мос равишда реконструкция килиниб, кул мехнати енгиллаштирилиб сифатли махсулот ишлаб чикариш иложини бермокда.
«Амударё пахта тозалаш» акционерлик жамиятининг 6 та тайёрлов маскани мавжуд.
Жумаладан:
- Завод ёнидаги пахта тайрлов маскани
- Кипчок пахта тайрлов маскани
- Ктай пахта тайрлов маскани
- Пахтакор пахта тайрлов маскани
- Кличбой пахта тайрлов маскани
- Назархон пахта тайрлов маскани
Акционерлик жамият туманимизда етиштирилган пахта хом-ашёсини кабул килиш, кайта ишлаш ва тайёр махсулотларни етказиб бериш билан шугулланади.
Уртача ишчилар сони 407 та киши йилига 45 минг тонна пахта хом-ашёсини кайта ишлаш кувватига эга. 3 та джин, 12 та линтер, 2 та пресс 4-сменада ишлаб турибди.
ЎТМИШГА БИР НАЗАР
Ўзбекистонимиз ўзининг қадимий деҳқончилик мактаби ва анъаналарига эга, тупроқдан зар ундиришга қодир бўлган ҳақиқий миришкорлар юрти ҳисобланади. Қадимий манбаларга кўра, пахтачилик бизга милоддан аввалги 2000 йилларда кириб келган ва уни қайта ишлаш соҳаси ҳам деярли ўша вақтларда пайдо бўлган.
Пахтани қайта ишлаш – тозалаш, чигитдан ажратиш, тола ва момиқ олиш ишлари ҳам пахта экиш билан бир вақтда бошланиб, асрлар мобайнида, тахминан XIXаср охири – ХХ аср бошларигача энг оддий усулда, яъни чиғириқ, чарх, девчарх, йиг, савағич каби содда меҳнат қуролларида бажариб келинган.
Чор Россиясининг Ўрта Осиёни ўз мустамлакасига айлантиришдан кўзлаган асосий мақсади ҳам пахта етиштириш қулай бўлган майдонларни эгаллаш ва бу билан ўзининг тўқимачилик корхоналарини бу қимматли хомашё билан таъминлашдан иборат бўлган. Чор Россиясининг савдогар ва саноатчилари аввалига бозорлардан чиғириқдан чиқарилган пахта толасини сотиб олиш билан чекланган бўлса, кейинчалик соҳани ривожлантириш мақсадида улар томонидан Мексикадан тезпишар ўрта толали пахта навларини олиб келиниши пахтачилик билан шуғулланадиган йирик ширкатларнинг тузилишига, пахта тозалаш заводларининг қурилишига сабаб бўлди.
Туркистонда буғ машинаси ёрдамида ишлайдиган биринчи пахта тозалаш заводи 1874 йили Тошкентда қурилган. Бир неча йилдан кейин Андижон, Каттақўрғон, Самарқанд, Марғилон, Қўқон ва Наманганда шундай заводлар ишга туша бошлади. Бу корхоналарда деярли барча ишлар қўлда бажарилар эди.
Етиштирилган пахта ҳосилини деҳқонлардан сотиб олиш, уни заводларда қайта ишлаш ва толани пуллаш билан йирик фирмалар шуғулланар, улар ўзларининг комиссионер (тарозидор)лари орқали деҳқонга қарз бериб, келгуси пахта ҳосилидан кўриладиган катта фойда эвазига бўнак тарқатар, деҳқон эса ўзи етиштирган маҳсулотни фақат бўнак берган тарозидорга топширар, тарозидорлар эса Туркистонда етиштирилган пахтанинг тўртдан уч қисмини сотиб олишар эди. Шундай қилиб, ўзбек деҳқонлари Россиянинг судхўр савдогарлари капиталига қарам бўлиб қолган эди.
1913 йили Туркистонда 424,6 минг гектар майдонга пахта экилган ва учта деҳқончилик вилояти: Фарғона, Сирдарё ва Самарқандда 208 та камқувватли пахта заводи мавжуд бўлиб, уларда 8000 нафардан зиёд ишчи меҳнат қилган.
1918 йилга келиб пахта саноатини миллийлаштириш жараёнида 296 та пахта тозалаш заводидан 120 таси қисман механизациялаштирилган. Қолганлари эса қўл меҳнатига асосланган. Орадан уч йил ўтгач эса, турли сабабларга кўра, атиги 16 та пахта заводи қолган. Фаолияти тўхтатилган заводларнинг асбоб-ускуналари талон-тарож қилинган.
Ўша даврда Туркистонда пахтани қайта ишлайдиган корхоналар учун ускуналар ишлаб чиқариладиган машинасозлик заводи бўлмаган. Фақатгина 1927 йили Тошкентда биринчи машинасозлик заводи ишга туширилгач, пахта майдонлари ҳам бирмунча кенгайган. Ўша йиллари Ўзбекистон бўйича 543,2 минг гектарга пахта экилиб, ҳосилдорлик гектарига 10,52 центнерни ташкил қилган. Бу ҳосилни ўз вақтида сифатли қайта ишлаш учун юқори қувватли пахта заводлари зарур бўлган ва 1928 йилга келиб, Ўрта Осиёдаги пахта тозалаш заводлари сони 62 тага етган.
1940 йилда Ўзбекистонда тола ишлаб чиқариш 500 минг тоннага етган бўлса, Иккинчи жаҳон уруши йилларида гектаридан олинадиган ҳосил сезиларли даражада камайган, яъни 1943 йили бу кўрсаткич 8 центнердан ошмаган. 1958 йилда ишлаётган пахта тозалаш заводларининг қуввати 3,5 миллион тонна пахтани қайта ишлаш имконига эга бўлган. 1980 йилга келиб, ҳақиқий ишлаб чиқарилган тола миқдори 1745, 3 минг тоннани, жинлар сони эса 729 тани ташкил этган.
Кўриниб турибдики, мамлакатимизда пахтачилик ва уни қайта ишлаш тизими катта йўлни босиб ўтган. Лекин фақат Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин барча соҳаларда бўлгани каби пахта саноатида ҳам ҳақиқий ривожланиш даври бошланди.